ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТИЦИЯ   КИРИТИШ   УЧУН   БИЗНЕС   ЛОЙИҲАЛАР

ИНВЕСТОРЛАРНИНГ   ТАКЛИФЛАРИ   ВА   ЯНГИ   ЛОЙИҲАЛАРДАН   ХАБАРДОР   БЎЛИШНИ   ХОХЛАЙСИЗМИ?

Telegram каналимизга обуна бўлинг :

Инвестиция киритиш учун лойиҳалар

№037. Ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш.

Бизнинг компаниямизнинг асосий фаолият тури қурутилган сабзавот ва мевларни ишлаб чиқариш. Соядан, зиғирдан ва кунгабоқардан ёғ ишлаб чиқаришни яратмоқ  ниятимиз бор. БАТАФСИЛ

№222. Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш.

Сут ва сут маҳсулотларини жумладан, қаймоқ, сметана қатиқ, бринза ва пишлоқни биринчи қаторларда ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат. Лоийҳанинг иқтисодий самарадорлиги, махаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этилиши импортга нисбатан камроқ қийматдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради. Лойиҳани амалга ошириш жойи: Хоразм вилояти Урганч тумани. Лойиҳанинг умумий қиймати: 300 000 минг АҚШ доллар. БАТАФСИЛ 

№252. Самарқанд вилоятида мева сабзовотларни қуритиш, қадоқлаш корхонасини ташкил этиш.

Лойиҳанинг асосий мақсади 0,5 га ер майдонини олиб мева сабзавот маҳсулотларини қуритиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун асбоб ускуналар сотиб олиб ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Лойиҳа суммаси: 1 011 000 000 сўм. БАТАФСИЛ

№480. Навоий вилоятида туз ишлаб чиқариш.

“Экстра” ва ош тузи ишлаб чиқариш. Ҳозирги пайтда лойиҳага таъмирлаш ва анжомлар сотиб олиш учун 1 700 000 000 сўм сарфланиб бўлинган.

Лойихани ишга тушириш учун зарур бўлган инвестиция миқдори: 190 450 $. БАТАФСИЛ

№651. Фарғона вилоятида “Сут маҳсулотларини қайта ишлаш” заводи фаолиятини тиклаш.

Заводда сутни қайта ишлаб, қуруқ сут, пишлоқ учун ярим фабрикат брынза ва қурутилган зардоб ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари заводда мавжуд ускуналар ёрдамида қатиқ, сметана, қаймоқ ва творог махсулотларини ишлаб чиқариш мумкин. Мазкур завод 1 суткада 30-35 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга. Завод тўлиқ қувватда ишлаган тақдирда 50 % махсулотлни экспортга йўналтириш мумкин.  БАТАФСИЛ

№660. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Ҳозирги кун бозор талабидан келиб чиқиб, озиқ-овқат Ҳозирги кун бозор талабидан келиб чиқиб, озиқ-овқат маҳсулотларини  ишлаб  чиқариш  ва  уларни  савдо расталарига етказиб бериш сифатини яҳшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.Юқорида  келтирилган  ишларни  кўламини  ошириш мақсадида биз сифатли Сут ва ёғлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз.  БАТАФСИЛ

№676. Тошкент шаҳрида пиво ишлаб чиқариш цехини ташкил қилиш.

Лойиҳа тавсифи: Пиво тайёрлаш цехи ташкиллаштиришга бизнес ҳамкор керак. Бизнесимиз деярли тайёр, фақатгина ижарага ёки тўлиқ бино сотиб олиш ва ҳом-ашё билан таъминлаб ишни ташкиллаштириш керак. Пиво тайёрлаш учун зарур бўлган барча қурилмалар сотиб олинган.  БАТАФСИЛ

№705. Консентрланган мева-сабзавот пюресини ишлаб чиқариш.

Лойиха таснифи: Мева-сабзавотлардан тайёрланган пюре ишлаб чиқаришимиз учта босқичдан иборат.1. Мевани мағизидан ажратиб, суюқлигини ажратувчи 5тн/с. ишловчи ускуна олиб келиб ўрнатиш. Ушбу ускунамиз: шафтоли, ўрик, олхўри, олма, бехи каби маҳсулотларни таркибида 30%дан кам бўлмаган кансентрланган пюре (30brix) маҳсулоти тайёрлаб беради. Бунга қўшимча корхонамизда помидор томати хам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шуни таъкидлаш керакки, биринчи босқичда қурилувчи линияларимиз иккинчи босқичда олиб келинувчи ускуналар учун тайёр инфратузилма шароитини яратади;  БАТАФСИЛ

№709. Сурхандарё вилоятида гўштни қайта ишлаш ва колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш.

Лойиха таснифи: Режада гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш яъни, колбаса, пиширилган сарделькалар, сосиска ва дудланган колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўзланган. Сурхондарё вилоятида колбаса маҳсулотини ишлаб чиқарувчи корхоналар саноқли ва шу билан бир қаторда биз деярли рақобатсиз Тожикистон ва Афғонистон бозорларига экспорт билан чиқишимиз мумкин. Мақсадимиз биринчи йилни ўзидаёқ 1-1,5тн маҳсулотни экспорт қилиш ва қўшимча ички бозорда сотиш. Ички бозоримиздаги колбаса маҳсулотларимиз асосан Тошкент шахридан олиб келинади бу эса бизга ўзимизни бозорни ўз гўштимиз ва маҳсулотимиз билан таъминлашимизга имкон беради БАТАФСИЛ

№712. Чой баргларини қайта ишлаш ва чой маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Лойиха таснифи:Табиий хушбўй ва сифатли чой баргларини хориждан экспорт қилиб, чой консентратлари ва бўйоқларини қўллаш орқали (суюқ ва қуруқ) холда ўз брендимиз асосида қадоқлаш. Қадоқланган чой маҳсулотини 1 ойда 5тн ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўзбекистон аҳолисининг чойга бўлган эхтиёжи йил давомида мавсум танламайди. Ишлаб чиқарилган 100гр чойнинг таннархи 4000 сўм бўлса Ички бозорда 100гр чойнинг нархи ўртача бахоси 9000 сўм. Шунда 100гр чойдан 5000 сўм даромад олишимиз мумкин. БАТАФСИЛ

Инвесторлар маълумотига!

Сизни UZINVEST.UZ сайтида бирон-бир лойиха қизиқтирган бўлса, бироқ фойда тақсимланиши Сизни қониқтирмаса, биз билан боғланинг ва биз Лойиха муаллифи билан қулайроқ таклифни тақдим қиламиз.

llogo.jpg

Тошкент ш., Миробод тумани,
Ойбек куч. 22, "NEW WORLD"
Бизнес маркази, 2 кават
info@uzinvest.uz
+99898 338 93 33
+99890 925 96 81

Image
Разработано artlab
+99898 338 93 33