ЎЗБЕКИСТОНДА   БИЗНЕСДАГИ   УЛУШЛАРНИ   СОТИШ

Бизнес-таклифлар базасига кириш ҳуқуқи, инвестициялаш турлари ва битимни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш

Тадбиркор амалдаги бизнесга киришни таклиф қилади, Инвестор ўзининг пул маблағларини киритади, Биз эса уларни қўшма бизнесга бирлаштирамиз.

Биз билан Инвестор, қўшилган маблағларидан даромад олиб келаётган ўзини қизиқтираётган саноатда амалдаги лойиҳани топиши мумкин. Шунингдек, Сиз қушган маблағларингизни купайтиришга ва сақлашга ҳаракат қиламиз.

Бизга мурожаат қилиб Сиз, бизнинг экспертларимиз томонидан кўплаб таклифлар орасидан танлаб олинган бутун бизнес-ғоялар базасига бирдан кириш ҳуқуқини қўлга киритасиз.

Шу билан бирга, анъанавий қўшиладиган хиссалар – банклардаги депозитлар, пайлик инвестицион фондлар ва бошқа молиявий воситалар даромадларига қараганда, таклиф этилаётган лойиҳаларга киритиладиган инвестициялар анча юқори даромад олиб келиши мумкин.

 

Қандай ишлайди?

Сизнинг таклифингизни Инвестициялаш имконини аниқлаш учун кўриб чиқганимиздан сўнг (телефон ёки хат ёзиш орқали) у модерацияга юборилади. Бир оз вақтдан кейин Сизнинг таклифингиз умумий фойдаланишда пайдо бўлади ёки бизнинг мутаҳассисимиз тавсиялари билан якунига етказиш учун қайтарилиши мумкин.

Бандан ташқари, Сиз таклиф қилинган рўйхатдан лойиҳани танлашингиз мумкин, кейинчалик Биз билан алоқага чиқиб, ҳизматлар кўрсатиш Шартномасини тузишга ва тайёр бизнесдаги улушларни сотиб олиш мақсадида тадбиркор билан учрашувини ташкил қилишимиз мумкин.

Сизнинг даромадингиз, Сиз инвестиция киритадиган компания ва битим туридан боғлиқ. Сиз усиб бораётган бизнесдаги улушни сотиб олишингиз мумкин. 2-3 йилдан кейин компания даромадни купайтириши мумкин. Шунда Сизнинг улушингиз нарҳи 10-15 бараварига усади.

 

Инвестиция турлари

Инвестициялаш қуйидаги йуллар билан амалга оширилиши кутилади:

  • Компанияниг устав капиталини ошириш орқали бизнесдаги улушни сотиб олиш;
  • Компаниянинг эгасидан ёки унинг ҳамрохидан бизнесдаги улушини сотиб олиш.

Сизнинг киритган пулларингиз айланма маблағларга мухтож булган бизнесни ривожлантириш учун ишлатилиши мумкин. Шунингдек, бизнесдаги улушни сотишнинг сабаби шерикларнинг иши бўйича қарашлар ёки улардан бирининг бошқа сабабларга кўра бизнесни тарк этиш истаги билан фарқ қилиши мумкин.

Бизнинг компаниямиз Сизга юқори даромад олишингизга ёрдам беради. Бундан ташқари Сиз бозорнинг янги сегментларини ва бизнес-моделларни очасиз, ҳамда амалга оширишни истаган хамкорлар ва ғояларни топасиз.

Биз, ўзининг даромадларини бир неча маротаба ошириб бошқа мамлакатлар бозорига чиқадиган корҳоналарни мураккаб танлаймиз.

Интернет-дўкон, бинонинг қўрилиш лойииҳаси, талаб қилинадиган махсулотни ёки сиз тушунайдиган бошқа бизнесни танлашингиз мумкин.

Хавфлар

Янги бизнесга инвестиция қилиш вақтни талаб қилади, ҳамда – бу хавфли. Сизга тўғри келаётган Лойиҳани тезда топиб бериб ва хавфларни минималлаштиришга ёрдам берамиз.

Биз битимни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашни таъминлаймиз, инвестициялар қаерга жунатилишини белгилаймиз.

Агар Сиз бизнеснинг улушини сотиб олсангиз, биз лойиҳани амалга ошириш учун молиявий шаффофлигини таъминлаймиз, компанияни бошқариш тартибини белгилаймиз, бошқарув органларининг харакатлари устидан назоратни урнатишга, даромад тақсимоти қоидаларига розилик беришга, бизнес-режани ижросини назорат қилишга ёрдам берамиз.

Лойиҳа концепциясининг аудити

Биз Лойиҳани ҳуқуқий ва молиявий экспертизасини утказамиз, лойиҳанинг тижорат контсепциясини тахлил қиламиз, лойиҳани амалга ошириш буйича шартларини мувофиқлиги ва иқтисодий самарадорлиги прогнозларини текширишини утказамиз.

Натижада Инвестор тушунарли шаклда тахлилларни қабул килади.

Лойиҳани олиб бориш

Инвестицияларни жалб қилиш босқичи тугагандан сўнг, биз ғоялар муаллифлари билан инвесторлар ўзаро хамкорлиги ташкилини таклиф қилишга, бизнес – режа ижроси аудитини утказишга ва керак бўлганда назорат қилувчи орган сифатида харакат қилишга тайёрмиз.

001-сонли Лойиҳа. Ун ишлаб чиқариш буйича фаол технологик линияси сотилмоқда (Мельник 700 норма+)

Технологик линиясининг ишлаб чиқарувчи мамлакати – Россия

Технологик линиясининг 1 навли уннинг соатига 700 кг ишлаб чиқарилади

Линия бир ярим йил ишлаб турган

Технологик линиянинг сотилиш нарҳи – 25.000$  БАТАФСИЛ

002-сонли Лойиҳа. Полимерлик пакетлар ишлаб чиқариш буйича фаол технологик линияси сотилмоқда

 Ишлаб чиқарувчи мамлакати – Хитой

Полиэтилен кунига 800 кг ишлаб чиқарилади

Полипропилен (БОПП, ПЭТ) буйича чуқур чоп этиш кунига 700 кг ишлаб чиқарилади

Флепс чоп этиш кунига 200 кг ишлаб чиқарилади БАТАФСИЛ

003-сонли Лойиҳа. Гўштли снэкларни ишлаб чиқариш буйича фаол бизнесдаги улуши сотилмоқда

Кунига 20 кг ёки 1000 тўпламлар ишлаб чиқарилади

Ишлаб чиқарилишдан тоза даромади ойига – 4.500 $

Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчилар бошқа йуқ. Россияга ушбу маҳсулотга бўлган барқарор талаби ва бизнинг нарҳларимиздан 60-70% баландроқ бўлганлиги сабабли, маҳсулотларни Россияга экспорт қилиш режалаштирилган. БАТАФСИЛ

004-сонли Лойиҳа. Моллар ошқозонини (яраланган изларини) ишлаб чиқариш буйича фаол бизнесдаги улуши сотилмоқда

Кунига 200 ошқозон ишлаб чиқарилади

Ишлаб чиқарилишдан тоза даромади ойига – 10.000 $

Маҳсулот белгиланган нарҳда барқарор талабига эга бўлган Хитойга экспорт орқали ҳаридор томонидан етказиб берилади. Бизнесда 5 хамкор қўйидаги фоизлар билан 30/24/16/20/10 %. Хамкорлардан иккитаси (24% ва 16%) бизнесдаги улушларини сотишга тайёрлар. Лойиҳанинг нарҳи 120.000 $ ташкил этади. БАТАФСИЛ

009-сонли Лойиҳа. Тошкет шаҳрида тайёр мебел бизнеси сотилади!

Ишлаб чиқариш учун барча шарт-шароитлар билан таъминланган, маъмурият учун музокаралар олиб бориш ва мижозлар билан шартномалар тузиш учун алоҳида оффис (Евроремонт). Махсус кабинет мебелларининг барча турлари, ҳар қандай турдаги эшиклар, ноёб ёзги дам олиш жойлари, болалар майдончалари, чиройли боғ мебеллари ишлаб чиқарилади. Ўзимизнинг мижозларимиз ва ўз ишининг усталари мавжуд. Жиҳозлар тўлиқ комплектда ва иш ҳолатида. Қулай жойлашув. Ойлик соф фойда – 2000-3000 $ АҚШ доллариБАТАФСИЛ

015-сонли Лойиҳа. Трикотаж товарларини ишлаб чиқариш бизнесини сотиш

Трикотаж товарларини ишлаб чиқарадиган тайёр ва фаолият юритаётган бизнес сотилади.

Умумий қиймати: 650 000 АҚШ $.  БАТАФСИЛ

016-сонли Лойиҳа. Соғломлаштириш, санатория, шифо маскани.

Қашқадарё вилоятида жойлашган соғломлаштириш, санатория, шифо маскани соитлади. Умумий қиймати: 4 миллиард сум = 500 000 $Санаторияни 30 та хонасини жихозланганда хонага 2 нафар одамдан 60 нафар одам даволанади. Путёвка 10 кундан булса, 3 марта одам алмашади 60×3=180 нафар одам булади 1 ойда. 180×1500 000 (путёвка нархи)=270 000 000 сум 1 ойда. Жами харажатлар 170 млн сум, фойда 100 млн сум.  БАТАФСИЛ

040-сонли Дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган эни 750 мм гача бўлган ПВХ пленка ишлаб чиқариш.

Лойиха умумий қиймати – 530 000 – 800 000 АҚШ доллари.

Лойиха йиллик соф фойдаси 500 000 - 1 000 000 АҚШ доллари.

Сотиб олинган ускунанинг йиллик қуввати – 2 000 тонна.

Лойиханинг хозирги холати – 285 000 АҚШ доллари сарфланган. Ускуналар дастлабки синов босқичида.БАТАФСИЛ

042-сонли Жиззах шахар марказида биринчи этажи қурилган иморат сотилади.

Барча инфраструктура бор. Объект 2016-17 йилларда, 4 этажга мослаб сифатли ва зилзилага бардошли килиб курилган. Документ-Фактлари, Смета расходлари бор. Жойни подвали билан 1чи кавати курилган.1280 м2 жой курилган. Яна курилиши мумкин булган 200 м2 дан кўпроқ жойи бор. Общий 9 сотих жой. Курилган 1280 м2. Лойиханинг умумий бахоси – 1 000 000 000 cўм. БАТАФСИЛ

Инвесторлар таклифларидан ва янги лойиҳалардан хабардор бўлишни хохлайсизми?

Telegram каналимизга обуна бўлинг :
uzinvestlogo.png

Тошкент ш., Миробод тумани,
Ойбек куч. 22, "NEW WORLD"
Бизнес маркази, 2 кават
info@uzinvest.uz
+99898 338 93 33
+99890 925 96 81

Разработано artlab
+99898 338 93 33